2 июль куни саралаш имтиҳонлари барча 4 та ҳудудда (Тошкент, Наманган, Хоразм, ҚР) якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Telegram’даги расмий каналида маълум қилади.
Саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра жами иштирок этиши керак бўлган 27 471 ўқувчидан 27 119 (98,7%) нафари қатнашди. 349 (1,3%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 ўқувчи имтиҳондан четлаштирилди.
Жавоб варақалари имтиҳон ўтказилган жойларнинг ўзида «Cambridge Assessment Internationаl Education» вакиллари томонидан тегишли қутиларга жойланиб, муҳрланди ва текшириш учун Буюк Британияга юборилди.
Саралаш имтиҳони натижалари 16 июлга қадар эълон қилиниши режалаштирилган. Натижаларни онлайн тарзда кўриш имконияти яратилади ва алоҳида кўрсатма берилади.
Якуний имтиҳонлар 21—24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур босқичга 27 119 номзоддан 11 520 таси (41,8%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар йўлланма олишади.
Изоҳ (0)