Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Америка ишбилармонлик стажировкаси махсус дастури (SABIT) томонидан Қўшма Штатларда икки ҳафталик стажировкага номзодларни қабул қилиш жараёни бошланганини маълум қилди, бу ҳақда Spot хабар қилади.
Стажировка йўналиши — Сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш. Стажировка 2019 йил 21 сентябрдан 6 октябргача рус ва инглиз тилларида бўлиб ўтади.
Саралаш жараёнидан ўтган иштирокчиларнинг бориш-қайтиш чипталари (Москва шаҳридан кетилади), меҳмонхонада яшаш, кенг қамровли ўқув дастури, таржима хизматлари, тиббий суғурта хизматлари, ҳамда овқатланиш ва қўшимча харажатлар учун стипендия Америка томонидан қопланади. Виза ва авиачипта (жўнаш манзилигача) учун сарф-харажатлар иштирокчилар ҳисобидан тўланади.
Номзодларни танлашда иштирок этишнинг асосий мезонлари:
Амалиёт агробизнес соҳасидаги мутахассисларга, хусусан, ўз ташкилотларида сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш соҳасига мўлжалланган.
Номзоднинг ўртача ёки олий даражали менеджер сифатида ишлаш тажрибаси — камида 3 йил. Номзодлар олий маълумотли ва рус ёки инглиз тилини эркин билиши керак.
Техник маълумотга ва тегишли иш тажрибасига эга бўлган ва ҳозирда ташкилот/ компаниясида раҳбарлик лавозимини эгаллаган талабгорларга устунлик берилади.
Ариза шакли ва тавсияномалар мактуби инглиз ва рус тилларида топширилиши керак. Ҳужжатлар 8 июлга қадар қабул қилинади. Батафсил маълумот бу ерда.
Изоҳ (0)