«Рома» ҳимоячиси Лука Пеллегрини фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради. Бу ҳақда Рим клубининг расмий сайтида хабар берилди.
20 ёшли ҳимоячи туринликлар билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У 2018/19 йилги мавсумни «Кальяри»да ижара асосида ўтказди ва А Серияда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма беришга эришди.
Шу билан бирга «Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Спинаццола «Рома» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. У ҳам янги клуби билан 2023 йилгача шартнома имзолади. Римликлар Спинаццола учун 29,5 миллион евро, «кекса синёра» эса Пеллегрини учун 22 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Маълумот учун, 26 ёшли Леонардо Спинаццола ортда қолган мавсум Турин клуби сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)