«Манчестер Юнайтед» «Барселона» хавбеки Иван Ракитичга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
«Манкунианлар» 3-4 ҳафта аввал каталонияликлар билан хорватиялик ҳамда ҳимоячи Самюел Умтити трансфери борасида алоқага чиққанди. «Барселона» музокараларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирганди, аммо бу узоққа чўзилмади.
Айни дамда 31 ёшли футболчининг хизматига «Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг шахсан ўзи қизиқяпти. Сульшер уни Поль Погбага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Қайд этиш лозим, «Манчестер Юнайтед» Ракитич учун сўнгги 35 миллион евролик таклиф билан чиққанди, бироқ «Барселона» буни рад этганди. Каталония клуби хорватияликни 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)