107,8 минг тонна мева ва резаворлар 1,9 млн долларга экспорт қилинган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 минг тоннага кўпдир, деб маълум қилади Spot.
2019 йил январь—май ойида экспорт ҳажми 6,4 млрд долларга (ўсиш суръати 14,1%) тенг бўлди.
Январь—май ойида жами 592,8 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 4,6 млн долларга экспорт қилинди (ўсиш суръати — 53,0%). Мазкур даврда 485 минг тонна сабзавотлар 2,6 млн долларга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 146,3 минг тоннага кўп миқдорда экспорт қилинган.
Шунингдек, 107,8 минг тонна мева ва резаворлар 1,9 млн долларга экспорт қилинган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 минг тоннага кўпдир.
10 майдан Ўзбекистондан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар онлайн тақдим этила бошланди. Маълумотлар тадбиркорларга экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг турлари, ҳажмлари ва етиштириш ҳудудлари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш орқали келгусидаги фаолиятларини режалаштириш имконини беради.
Аввалроқ, Ўзбекистон ўриги Ҳиндистон, гилоси эса Буюк Британия бозорлари токчаларидан жой олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)