Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмни ташкил қилди, бу ҳақда Товар-хом ашё биржасида келтирилган маълумотларга таяниб Spot хабар қилади.
17 июндан 23 июнгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 739 та автомобиль рақамлари сотилди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,1% биринчи тоифадаги авторақамларга, 54% иккинчи ва 27,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 922,5 млрд сўмдан 855,7 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 3,4 млн долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)