Барселона, Мадрид ва Севильяга ташриф буюрган сайёҳлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларини ҳам кўришлари мақсадга мувофиқ. Ахир Испания катта шаҳарлардан анча аъло бўлган ранг-баранг қишлоқларга бой: у ерда бир талай сайёҳлар йўқ, миллий таомлари ўзига хос, нархлар эса анча ҳамёнбоп. Мана шундай шаҳарлар рўйхати El País газетаси ўтказган сўров натижасида айнан испанларнинг ўзи томонидан тузилган. Бу шаҳарлардаги аҳоли сони 10 мингдан ошмайди. Travel Ask уларнинг суратини тақдим этди.
Фотогалерея: Испаниянинг энг гўзал шаҳарлари
×
Изоҳ (0)