2019/20 йилги мавсум Ла Лига йўлланмасини тақдим этувчи Сегунда плей-оффининг жавоб беллашуви бўлиб ўтди.
Унда «Мальорка» клуби «Депортиво»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва Ла Лига йўлланмасини қўлга киритди (3:0).
Маълумот учун, «Мальорка» дастлабки ўйинда «Депортиво»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Жамоа 6 йиллик танаффусдан сўнг Испания юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоиз, «Мальорка» ўтган мавсум Сегунда Бдан Сегундага кўтарилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Осасуна» ҳамда «Гранада» клублари ҳам янги мавсумни Ла Лигада бошлаши маълум бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)