Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг 2-турида 21 июнь, жума куни Рейналдо Руэда бошлиқ Чили терма жамоаси Эквадор термаси билан беллашди.
Беллашувнинг 8-дақиқасидаёқ чилилик ярим ҳимоячи Хосе Фуэнсалида ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб Эквадор термаси ҳужумчиси Эннер Валенсия пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди (1:1). 51-дақиқада эса Алексис Санчес ҳам битта гол муаллифига айланди (2:1).
Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 89-дақиқасида Эквадор ҳимоячиси Габриэль Ачилер ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди.
Шу тариқа Чили гуруҳ босқичининг 2-турида Эквадорни кичик ҳисобда мағлуб этиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Чили терма жамоаси мусобақанинг «C» гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Эквадор термаси эса 2 тур натижасига кўра бирорта ҳам очко йиға олмади ва жамоа сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Копа Америка—2019
2-тур баҳси
21 июнь, жума
«C» гуруҳи
Эквадор—Чили 1:2
Голлар: 0:1 — 8 Фуэнсалида, 1:1 — 26, пенальти, Валенсия, 1:2 — 51 СанчесЭквадор: Домингес, Веласко, Ачилер, Арболеда, Рамирес, Груэсо, Мена (Пресиадо, 82), Орехуэла, Мендес (Валенсия, 60), Ибарра (Гарсес, 69), Валенсия
Чили: Аряс, Исла, Медель, Марипан, Boseжур, Арангис, Пулгар, Видаль (Ҳара, 90), Фуэнсалида (Диас, 70), Варгас (Эрнандес, 86), Санчес
Огоҳлантиришлар: Мендес (3), Мена (34), Аряс (44), Boseжур (52), Арболеда (78), Груэсо (81), Исла (82), Видаль (86), Веласко (90)
Четлатиш: Ачилер (89)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)