Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда терма жамоанинг расмий сайтида хабар берилди.
«Мен март ойидан буён ўзимга юклатилган вазифаларни тўлақонли бажармаётганлигим сабабли Испания термасидан кетишга қарор қилдим.Маълумот учун, Энрике шахсий сабабларга кўра бош мураббийликдан кетди. Жамоани вақтинчалик унинг ёрдамчиси Роберт Морено бошқариб туради.Испания футболи федерациясига мени тушунишгани ҳамда ишонишгани учун миннатдорчилик билдираман. Барча ходимларга ва ўйинчиларга катта раҳмат.
ОАВ мазкур ҳолатни тушунгани ҳамда қароримни ҳурмат қилгани ҳеч қачон унутмайман. Барчангизга чин юракдан миннатдорчилик билдираман», — дейди Луис Энрике.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике Испания терма жамоасини 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувида жамоа 10 та учрашув ўтказиб, шундан 8 тасида ғалаба қозонди ва икки бор мағлубиятга учради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)