«Бавария» ҳимоячиси Матс Хуммельс «Боруссия Дортмунд»га қайтди. Бу ҳақда мюнхенликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мюнхен клуби 30 ёшли футболчининг трансферини тасдиқлади. Kicker’нинг берган хабарига кўра, «Боруссия» ўйинчи учун бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 38 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Хуммельс 3 йил аввал «Бавария»га «Боруссия»нинг ўзидан 35 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
Аввалроқ футболчининг ўзи дортмундликлар билан 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олганди. У йилига 10 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, Хуммельс «Боруссия»да 2008 йилдан 2016 йилга қадар ҳам тўп сурган. У Дортмунд клуби таркибида икки бор Германия чемпионига айланганди. Мамалакат Кубогида бир марта, Суперкубокда эса икки маротаба ғолибликни қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)