ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида «Барселона»га қайтишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берди.
27 ёшли ҳужумчи ПСЖда бошқа ўйнамаслиги, уйга — «Барселона»га қайтишни хоҳлаётгани ҳақида Франция клуби президенти Нассир ал-Ҳелайфига айтиб ўтган.
Аввалроқ агарда бразилиялик учун яхшигина таклиф тушса, клуб раҳбарияти футболчини жамоада ушлаб турмаслигини маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шу билан бирга ПСЖ бош мураббийи Томас Тухел Неймарнинг кийинишхонасида тур хил муаммолар келтириб чиқаришидан чарчаган ва у бразилияликнинг кетишига тўсқинлик қилмайди.
«Ҳеч ким Неймарни шартнома имзолашга мажбурламаган», — дейди Ал-Ҳелайфи яқинда берган интервьюсида.
Таъкидлаш жоиз, «Барселона» сардори Лионель Месси «кўк-анорранглилар» раҳбариятидан Неймарни жамоага қайтаришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар каталонияликлар сафида 2013 йилдан 2017 йилга қадар тўп сурганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)