Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германияда ёш мусулмон бир одамни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилган эди. Ўшанда 17 ёшли Мустафо Алптуғ Сузен метро рейсларига тушиб кетган бир инсон ҳаётини сақлаб қолиб, бироқ ўзи яқинлашиб келаётган поезднинг ғилдираклари остида қолиб кетган. Фожиали воқеа содир бўлганидан сўнг, Франкфурт маъмурияти ва Deutsche Bahn темир йўл компанияси Франкфурт шаҳридаги энг серқатнов метро бекати бўлган Ostendshtrasse бекати номини вафот этган мусулмон қаҳрамоннинг шарафига унинг номи билан аташга қарор қилди, бу ҳақда «Islom.uz» хабар қилади.
Энди унинг номи Alptug‘ Suzen / Ostendshtrasse деб аталмоқда. Хабар берилишича, метро бекати номини ўзгартириш тўғрисидаги петиция 56 мингга яқин имзо тўплашга муваффақ бўлган ва уни Франкфурт шаҳар ҳокими Питер Фелдман қўллаб-қувватлаган. Кўпчилик 17 ёшли қаҳрамоннинг хотирасига бағишланган ёдгорликнинг расмий очилиш маросимига ташриф буюрди. У ерда Туркиядан келган йигитнинг отаси, унинг қариндошлари ҳам ҳозир бўлган. Тадбирда, шунингдек, Алптуғнинг синфдошлари, дўстлари ва шаҳар аҳолиси, турли миллат ва динларнинг ёш вакиллари ҳам қатнашган.
Изоҳ (0)