«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қарор лойиҳасидан ликёр-ароқ ишлаб чиқарувчиларни барча солиқлардан озод этиш тўғрисидаги бандни олиб ташлади. Иқтисодчи Юлий Юсупов бу борадаги фикрлари билан ўзининг Facebook’даги саҳифасида бўлишди.
‘Ўзбекистон темир йўллари’ АЖ орқага юриш қилди. Қарор лойиҳасида ликёр-ароқ ишлаб чиқарувчиларни барча солиқлардан озод этиш тўғрисидаги бандни олиб ташлашибди. Шунақаси ҳам бўлиб туради.Ура!
‘Ўзчармсаноат’ ассоциацияси жамоатчилик ва экспертларнинг танқидига жавоб тарзида оёқ кийимлар импортига қўйиладиган бож борасидаги таклифни кўриб чиқди.
‘Ўзчармсаноат’нинг дастлабки лойиҳасида импорт қилинаётган оёқ кийимларга божхона бож тўловларини 10 фоиздан 30 фоизга кўтариш, бир жуфт оёқ кийим учун минимал чегарани эса 1,5 доллардан 5 долларгача кўтариш таклиф қилинган эди.
Энди ассоциация фақат эркаклар оёқ кийими учун 20 фоиз бож тўловини ўрнатишни таклиф қилмоқда (бунга қадар барча оёқ кийимлар учун эди), минимал чегара эса — 3 доллар. Аёллар ва болалар оёқ кийими учун солинадиган бож тўлови ўзгаришсиз қолади.
Қаттиқроқ тақиллатсангиз уларга ҳам етиб борар экан. Бу одамни хурсанд қилади.
Юлий Юсупов, иқтисодчи
Изоҳ (0)