«Аякс» ҳимоячиси Дэйли Синкгравен фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда «Байер»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
23 ёшли нидерландиялик янги мавсумдан «Байер» шарафини ҳимоя қилади. У клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Хабар берилишича, германияликлар Синкгравен учун Амстердам клубига 5 миллион евродан камроқ маблағ тўлаган.
Маълумот учун, Дэйли Синкгравен 2018/19 йилги мавсум Нидерландия чемпионатида 9 та ўйинда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)