Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «B» гуруҳидан ўрин олган 1-тур баҳсида, 16 июнь, якшанба куни Парагвай терма жамоаси Қатар термаси билан ўйнади.
Учрашув давомида Парагвай темаси вакиллари Оскар Кардоза (4, пенальти), Дерлис Гонсалес (56) урган голларга қатарликлар Алмоэз Али (68) ҳамда Буалем Ҳуҳининг (77) голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Қатар мусобақанинг дастлабки турида Парагвай билан дуранг ўйнади (2:2) ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, Қатар термаси Копа Америкада илк маротаба иштирок этмоқда.
Копа Америка—2019
1-тур баҳси
16 июнь, якшанба
«B» гуруҳи
Парагвай—Қатар 2:2
Голлар: 1:0 — 4, пенальти, Кардоза, 2:0 — 56 Гонсалес, 2:1 — 68 Али, 2:2 — 77 ҲуҳиПарагвай: Фернандес, Балбуэна, Арсамендия, Вальдес, Алонсо, Ортис, Рохас (Санчес, 79), Алмирон, Перес (Гонсалес, 46), Домингес (Итурбе, 83), Кардосо
Қатар: Ал-Шеб, Салман, Ҳасан, Педру Мигел, Ал-Рави, Ҳотам (Будиаф, 88), Ҳуҳи, Мадибо, Ҳолид, Афиф, Али
Огоҳлантиришлар: Мадибо (11), Салман (26), Перес (40), Ҳасан (61), Ҳуҳи (71), Балбуэна (80)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)