Ҳукумат қарори билан (501-сон, 15.06.2019-й.) Жиззах вилояти Фориш туманида 2019—2020 йилларда қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 4 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи қурилиши белгиланди (инвестиция лойиҳаси), бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадида таъсисчилари Phoenix Consulting GmbH (ГФР) ва Medianet in H.M.Hermsen (ГФР) бўлган UTD-Holding МЧЖ томонидан МЧЖ шаклидаги UTD Cement корхонаси ташкил этилди.
Қарор билан мазкур лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий параметрлари ҳам тасдиқланди.
Изоҳ (0)