Gross Insurance МЧЖ суғурта компанияси Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 23-уй манзили бўйича «Авто, мото ва велотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатадиган комплекс станция қурилиши» лойиҳаси эскизини (Concept design) ишлаб чиқишга танловда иштирок этишни таклиф этади.

Даъвогарга лойиҳа эскизи ишланмасига қуйидаги бўлимларни киритиш таклиф этилади:

1. Матнли қисм, шу жумладан архитектура концепцияси, тушунтириш ёзувлари, объектлар комплекси таркиби, технологик жараёнлар баёни ва ҳоказо;

2. График материаллар рангли ижрода электрон (CD-диск) ва қоғоз вариантида (планшетлар), шу жумладан вазият режаси, бош режа, фасадлар, кесимлар, қаватлар ва том режаси, 3-D графика «истиқболда» ва «қуш учиш баландлигида» ва ҳоказо.;

3. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар, шу жумладан объектнинг қуввати (ўтказиш қобилияти, технологик линияларнинг иш унуми, хизмат кўрсатувчи ходимлар сони, бино ва иншоотларнинг қаватлари сони, қурилиш ҳажми, қурилиш майдони, умумий майдон, ер участкаси ҳудудига яқин майдон структураси ва ҳоказо);

4. Лойиҳани амалга ошириш қийматининг тахминий ҳисоб-китоби ва муддатлари.

Лойиҳа таклифларини тақдим этиш муддати — 01.07.2019 йилгача.

Лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш муддати иштирокчиларга қўшимча эълон қилинади.

Танлов шартлари билан қуйидаги совринлар фонди кўзда тутилган:

— 1-ўринни эгаллаган ғолиб учун мукофот миқдори 20,0 млн. сўм;

— 2-ўринни эгаллаган даъвогар учун тегишлича 10,0 млн. сўмни ташкил этади.

Кўрсатилган суммалар ўз ичига барча солиқлар ва ажратмаларни олади. Тақдирлашдан сўнг танлов ғолибларининг барча ишлаб чиққан материаллари танлов ташкилотчилари мулкига ўтади ва уларнинг ихтиёрига кўра фойдаланилади.

Шунингдек, ижара асосида фойдаланиш учун бинонинг реконструкция ишлари тугалланаётган қуйидаги бинолар таклиф этилади, манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 21-а.

1. Асосий бино ичидаги умумий майдони 320 м2 бўлган савдо бинолари комплекси, шу жумладан 1-қаватда умумий майдони 220 м2 бўлган савдо зали ва ертўла қаватида умумий майдони 100 м2 ли омборхона.

2. Асосий бино ичидаги умумий майдони 430 м2 бўлган умумий овқатланиш пункти бинолари комплекси, шу жумладан 1-қаватда умумий майдони 292 м2 бўлган ташриф буюрувчиларни қабул қилиш жойи ва ертўла ҳудуди умумий майдони 138 м2 ли ёрдамчи хоналар.

3. Асосий бино ичидаги умумий майдони 405 м2 бўлган умумий овқатланиш пункти бинолари комплекси, шу жумладан 1-қаватда умумий майдони 280 м2 бўлган ташриф буюрувчиларни қабул қилиш жойи ва ертўла қаватида умумий майдони 125 м2 ли ёрдамчи хоналар

4. Асосий бино ичидаги умумий майдони 486 м2 бўлган савдо бинолари комплекси, шу жумладан 1-қаватда умумий майдони 178 м2 бўлган савдо зали ва ертўла қаватида умумий майдони 308 м2 ли омборхона.

5. Асосий бино ичидаги умумий майдони 486 м2 бўлган савдо бинолари комплекси, шу жумладан 1-қаватда умумий майдони 178 м2 бўлган савдо зали ва ертўла қаватида умумий майдони 308 м2 ли омборхона.

Объектни жорий йилнинг августидада ишга тушириш режалаштирилган. Бу муддатгача манфаатдор ижарачилар бинолар комплекси лойиҳа ечимига зарур аниқликларни киритиш ҳуқуқига эга.

Лойиҳа таклифларини тақдим этиш муддати — 2019 йил 1 июлгача. Интерьерни безатиш ва жиҳозлаш, технологик ва мебел ускуналари етказиб бериш, муҳандислик инфраструктурасига уланиш ва ишга тушириш-созлаш ижарачи ҳисобига амалга оширилади.

Батафсил маълумот учун: Ш. Шукуруллаев (99) 889-19-09, З. Мурадов (90) 175-74-68.

Ягона рақам 1166

Реклама ҳуқуқи асосида.