«Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себальос клубдан кетишга яқин турибди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбада ёзилишича, Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан 22 ёшли испанияликка жамоанинг келаси мавсумдаги режаларига кирмаслигини маълум қилган. Футболчи бунга жавобан, унинг ўзи ҳам франсиялик мутахассис қўл остида ўйнашни истамаётганини айтган.
Маълумот учун, Себальос «Қироллик клуби» таркибига 2017 йилда «Бетис»дан келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, у 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)