16 июнь, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг сўнгги баҳсида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби меҳмонда «Бухоро»ни синовдан ўтказди.
Мазкур ўйинда «шерлар» вакили Драган Черан (32, 49, 76) ҳет-трикка эришган бўлса, Ҳожиакбар Алижонов (57), Егор Кримец (73) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди (5:0).
Шу тариқа «Пахтакор» меҳмонда «Бухоро» дарвозасига жавобсиз 5 та гол уриб, 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 29 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. «Бухоро» эса 7 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
11-тур баҳслари
16 июнь, якшанба
«Бухоро»—«Пахтакор» 0:5
Голлар: 0:1 — 32 Черан, 0:2 — 49 Черан, 0:3 — 57 Алижонов, 0:4 — 73 Кримец, 0:5 — 76 Черан«Бухоро»: Хуршид Хўжаев, Эргаш Исмоилов, Иван Фатич, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Беҳруз Шодмонов, Раббим Ҳасанов (Акрам Баҳриддинов, 62), Жамолиддин Убайдуллаев, Тоҳиржон Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Иван Нагаев (Акобир Тўраев, 63)
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримес (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 60), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов (Шохруҳ Маҳмудхожиев, 77), Драган Черан, Марат Бикмаев (Руслан Розиев, 79), Игорь Сергеев
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)