11–14 июнь кунлари Марказий ҳарбий окрукка қарашли Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги ҳарбий қисмларда Қуролли кучлар тузилмалари раҳбарияти таркиби билан ҳамкорликдаги машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган ҳарбий ўқувларда тактик ҳаракатларнинг биринчи ва иккинчи куни Жиззах вилоятидаги Зомин–Бахмал туманларининг тоғли ҳудудларида амалга оширилди. Навбатдаги йўналиш эса Самарқанд вилояти бўлди. Унда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия Жиззах вилоятидаги ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари иштирок этди.
Шунингдек, 11–13 июнь кунлари Тайлоқ шаҳри аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус-тактик ўқув ўтказилди.
Изоҳ (0)