«Реал» навбатдаги трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
«Қироллик клуби» ўз таркибини 18 ёшли япониялик Такефуса Кубо билан тўлдирди. У келаси мавсум мадридликларнинг иккинчи жамоаси бўлмиш «Кастиля» сафида тўп суради. «Реал» «Токио» клубига 2 миллион евро тўлаган. Унинг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзоланган. У Мадридда йилига 1 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кубо «Барселона» тизимида тўп сурар эди. Бироқ клуб трансфер тақиқига учраганлиги сабабли япониялик ўз юртига қайтиб кетишга мажбур бўлганди.
Футболчининг «Барселона» қайтиши кутилганди, аммо Кубонинг талаблари жуда юқори бўлганлиги сабаб каталонияликлар унинг трансферидан воз кечди.
Маълумот учун, Кубо 2019 йил «Токио» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)