«Интер» ярим ҳимоячиси Иван Перишич Италияда ўғрилар қурбонига айланди, дея хабар беради Football Italia.
Хорватиялик ва унинг аёли ўғриларга йўлиқди. Уларнинг 80 минг евролик буюмлари, шу жумладан, қимматбаҳо соатлари ўғирлаб кетилди.
Хусусан, гап 20 минг евролик Rolex, қиймати 50 минг еврога тенг Audemars Piguet ҳамда 12 минг евролик Hublot ҳақида кетмоқда.
Қайд этиш жоиз, Перишичнинг 19-қаватда жойлашган хонадонидан жиноят излари топилганича йўқ.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)