Фотогалерея: Шимолий Корея аҳлининг кундалик ҳаётига назар
Шимолий Кореяда ҳарбийларни суратга олиш, раҳбарларни эса бўйи билан суратга олмаслик тақиқланади. Журналистлар маршрут бўйича келишиб олишлари, фотографик жиҳозлар учун ҳужжатлар тақдим этишлари ва муайян жойнинг фотосурати нима учун кераклигини асослашлари шарт. Ҳолбуки, давлатнинг ёпиқлиги ва чекловларга қарамай, сайёҳлар ва журналистлар мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи суратларни олишлари мумкин: ҳаёт, касалхоналар, дўконлар, транспорт ва медиа-ҳолати, бўш вақт ва ўйин-кулги ҳолати. Буларнинг барчаси республиканинг ҳаётини ички дунёдан кўриш имконини беради. AdMe Шимолий Кореянинг ички дунёсини кўрсатувчи суратларни тақдим этди.
Телевидение ҳали ҳам асосий ахборот манбаи. Пхеньян, 2018
Шимолий Кореядаги биринчи хусусий ОТМ - Пхеньян илмий-техника университети талабалари эрталабки бадантарбия машғулотини қилмоқда. 2019 йил
Юқори табақа вакиллари Prada брендидан кийим кийишлари мумкин
Пхеньян туғруқхонаси
Корея метросидан чиққандаги дўкон. Ўйинчоқлар эски, сотувчи йўқ
Мамлакат раҳбарининг фахрли ишлари. Суратда Пхеньян аҳли Ким Чен Иннинг Вьетнамга ташрифи ҳақида ўқимоқда, 2019 йил
Нафақат амалдаги раҳбар шартсиз ҳурматга лойиқ, балки Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирга ҳам чуқур ҳурмат бажо келтирилади. 2012 йил
Ҳамма ерда тарғибот плакатлари осилиб туради. Пхеньян, 2019
Сайёҳлар сотиб олиб, уйига олиб кетиши мумкин бўлган откриткалар
Шаҳар архитектураси. Пхеньян, 2017
Велосипедга ҳудди автобусга бўлгани каби талаб бор. 1000 кишига фақат 11 та автомобиль бор
Изоҳ (0)