Тадқиқотчилар Ойнинг жанубий қутбида магнит аномалияни топди. Олимлар буни улкан астероиднинг қолдиқлари деб таъкидламоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.

Фото: Sputnik

Тадқиқот натижаларига кўра, улкан металл массаси Ой орқа томонида Жанубий қутб — Эйткен кратерида жойлашган. Бу Қуёш тизимида бошқа жисм урилиши натижасида ҳосил бўлган энг йирик кратер ҳисобланади.

Тахминларга кўра, астериод Ойнинг шу жойига 4 миллиард йил олдин урилган.

«Тасаввур қилинг, ер остида улкан металл уюми ёпилди, у Гавайи оролидаги Катта оролдан беш баравар катта. Биз кутилмаганда, айнан бундай масса билан тўқнашдик», — деди тадқиқот бош муаллифи Питер Жеймс.

Олимлар ҳисоб китобига кўра, улкан металлнинг оғирлиги 2,4 септиллион тонна. Металл уюмлари Жанубий қутб — Эйткен кратерида бир неча юз киллометр чуқурликда жойлашган.