«Боруссия Дортмунд»нинг икки нафар футболчиси Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ўйинчилари дея эътироф этилди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Марко Ройс энг яхши ўйинчи, Жейдон Санчо эса энг ёш ўйинчи номига сазовор бўлди.
Ғолиблар миллий чемпионат футболчилари орасида овоз бериш йўли орқали аниқланди. 30 ёшли германиялик 31,4 фоиз овоз тўплаган бўлса, 19 ёшли Санчо 51 фоиз овозга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ройс 2018/19 йилги мавсум Германия чемпионатида 27 учрашув ўтказиб, 17 та гол урган бўлса, Санчо ҳисобида 34 та ўйинда 12 та гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)