«Реал» «Челси» билан Эден Азар трансфери юзасидан келишувга эришди.
The Times’нинг хабар беришича, Мадрид клуби 28 ёшли бельгиялик учун 110 миллион евро (88,5 миллион фунт) тўлайдиган бўлди.
Бундан ташқари, «Челси» бонус сифатида қўшимча 15 миллион евро (13,3 миллион фунт)га эга бўлади.
Маълумот учун, Азарнинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У 7 йил мобайнида «аристократлар» шарафини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2018/19 йилги мавсум Англия Премьер лигасида 37 та учрашув ўтказиб, 16 та гол урди ҳамда 15 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)