Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Камоловдан ундирувчи М.Собировга Spark автомашинасини қайтариб бериш белгиланган. Бироқ, фуқаро буни пайсалга солиб, турли баҳоналар билан машинани қонуний эгасига қайтариб бермаган, деб Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълумот берди.
Мазкур суд ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳам ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида шу маълум бўлдики, Spark автомашинаси тақиққа олинган бўлиб, қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида қидирувда бўлган транспорт воситаси қарздор Р.Камоловнинг таниши С.Турсуновда эканлиги аниқланди. Жорий йилнинг 2 май куни ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Spark автомашинаси топилиб, қонуний эгасига қайтарилди.
Изоҳ (0)