«Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Ориги Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Тоттенҳэм» дарвозасини ишғол қилди (2:0).
Бу 24 ёшли бельгияликнинг сўнгги 4 та учрашувдаги 4-голи бўлди.
Бунга қадар у 17 та ўйинда 3 та гол урганди. Аввалроқ Ориги Премьер лиганинг сўнгги турида «Ньюкасл»га қарши кечган ўйинда ғалаба голини урганди (3:2) ҳамда «Барселона» билан бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида дублга эришганди (4:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)