Россиялик хонанда Алсунинг қизи Микелла Абрамова Татаристондаги лейкемия билан оғриган болалар ва катталарга ёрдам кўрсатувчи Анжела Вавилова номидаги жамғармага миллион рубль ҳадя қилди. Бу ҳақда жамғарма бошқарув раиси Владимир Вавилов маълум қилди, деб ёзади TJournal.

Фото: TJournal

26 апрель куни Абрамова «Голос» шоусининг ғолиби бўлди, 29 апрель куни эса у шартномага қўл қўйиб, ўзи ютиб олган миллион рублни менга берди. У ‘Ушбу миллион рублни болаларингизга бераман’ деб айтди», —  дейди Вавилов.

Маълумот учун, «Голос» лойиҳасининг барча финал босқичи иштирокчиларига миллион рублдан мукофот пули берилди.

Вокал шоусининг олтинчи мавсуми якуни томошабинларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

26 апрель куни шоу ғолиби сифатида Алсу ва банкир Ян Абрамовнинг қизи эълон қилинди. Кейинроқ, «Биринчи» телеканали раҳбарияти овоз тўплаш жараёнида ғирромликка йўл қўйилганини аниқлади ва ушбу жараённи бошқатдан ўтказишга қарор қилди. Алсунинг қизи иккинчи финал босқичида иштирок этишдан бош тортди.