«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёргалик кўрмоқда.
Express’нинг хабар беришича, бельгиялик футболчининг янги жамоасида қайси рақам остида ўйнаши маълум бўлди.
Азар 10-рақамни ололмайди, чунки у ярим ҳимоячи Лука Модричга тегишли. Бельгиялик футболчи ҳужумчи Мариано Диас бошқа клубга ўтгандан сўнг, у ўйнаган 7-рақам остида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу рақамда Криштиану Роналду ҳамда Рауль ўйнаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)