«Арсенал» ПСЖнинг ўнг қанот ҳимоячиси Тома Меньега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Маълум бўлишича, Бельгия терма жамоасининг 27 ёшли ўйинчиси ҳамда Лондон клуби ўртасидаги трансфер бўйича музокаралар якуний босқичга ўтган.
«Тўпчилар» Меньега 5 йиллик шартнома таклиф қилди. Унинг парижликлар билан тузган шартномаси 2020 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Тома Мене 2018/19 йилги мавсум Франция чемпионатида 22 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)