«Реал» ҳимоячи Серхио Рамосни ёзги трансферлар вақтида текинга қўйиб юбормоқчи эмас.
Аввалроқ 33 ёшли футболчи жамоани тарк этиши ҳамда Хитой чемпионатига йўл олишни истаётгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари футболчининг «Қироллик клуби» президенти Флорентина Перес билан муносабати ёмонлашганди.
AS’нинг хабар беришича, Рамос учун 100 миллионлик таклиф тушса, Мадрид клуби ўйинчини сотишга қарши эмас.
Шу билан бирга, Перес Рамос билан шартномани бузмоқчи ҳам эмас. Ҳозирда испаниялик ҳимоячи йилига, тахминан, 12,5 миллион евро маош олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)