Ўзбекистондаги йўл қурилиши стратегиясини Германия компанияси ишлаб чиқади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида келтирилган, деб ёзади Spot.
Германиянинг Roland Berger GmbH компанияси хизматлари 2,6 миллион еврони ташкил этади. Компания йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини 120 кундан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқади.
Қарорга биноан Автомобиль йўллари қўмитаси стратегиянинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича масъул ҳисобланади.
Жалб этиладиган хорижий мутахассислардан давлат божи ундирилмаслиги, ҳамда кўп марталик визалар бериши ва муддати узайтирилиши белгиланди.
Президентнинг ноябрь ойидаги «Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида автомобиль йўллари хориж тажрибаси асосида қурилиши белгиланган бўлиб, ривожлантириш стратегияси автомобиль йўллари соҳасига замонавий стандартлар ва технологияларни жорий этиш, 2020—2040 йилларда йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.
Изоҳ (0)