• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тергов ҳаракатлари видеоконференцалоқа режимида ҳам ўтказилиши белгиланди 

    Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

    қуйидаги мазмундаги 91-1–91-4-моддалар билан тўлдирилди:

    «91-1-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш

    Гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги тергов ҳаракатлари (сўроқ, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш, юзлаштириш) мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин. Видеоконференцалоқа жараёнида тергов ҳаракати иштирокчилари тергов ҳаракати жараёни ва натижаларини тўғридан-тўғри трансляция орқали бевосита кузатиб боради.

    Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги қарор суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан ўз ташаббуси билан ёхуд жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра қабул қилинади.

    Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар қуйидаги минимал талабларга жавоб бериши зарур:

    тасвир сифати бўйича – ўлчами 1920×1080, секундига 50 та кадр;овоз сифати бўйича – частота диапазони 100-12 000 Гс;ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича – VPN ҳимояланган алоқа каналидан фойдаланган ҳолда.

    91-2-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш асослари

    Тергов ҳаракатлари қуйидаги ҳолларда видеоконференцалоқа режимида ўтказилади:

    1) шахснинг жиноят ишини тергов қилаётган органга ёки тергов ҳаракати ўтказилаётган жойга соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра бевосита келиш имконияти бўлмаганда;2) жиноят процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш зарурати туғилганда;3) кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ўтказилганда;4) тергов ҳаракатини ўтказиш қийинлашиши ёки ортиқча харажатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида асосли сабаблар мавжуд бўлганда.

    Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тегишли қарор чиқаради.

    91-3-модда. Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш шартлари ва тартиби

    Муайян тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд жиноят процессининг муайян иштирокчисини чақиртиришни ва тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказишни ташкил этишни сўраб тегишли органга ушбу Кодекс талабларига мувофиқ топшириқ юборади.

    Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг топшириғини бажарувчи мансабдор шахс чақиртирилган жиноят процесси иштирокчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириши, унинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқларини таъминлаши ва тергов ҳаракати тугаллангунига қадар унинг ёнида бўлиши керак.

    Тергов ҳаракатини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш учун мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

    Видеоконференцалоқа режимида сўроқ, шахсларни ёки нарсаларни таниб олиш ёхуд юзлаштириш ушбу Кодекснинг 96–108, 112–131-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Тергов ҳаракати иштирокчиларига видеоконференцалоқада иштирок этаётган шахсларга саволлар бериш ва улардан жавоблар олиш, ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳуқуқлар ва мажбуриятларни амалга ошириш имконияти таъминланиши керак.

    91-4-модда. Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати жараёни ва натижаларини қайд қилиш

    Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати жараёни ва натижалари электрон маълумотларни ташувчи тегишли воситаларга баённома тузилган ҳолда ёзилади ва қайд этилади.

    Тергов ҳаракатининг баённомаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ва топшириқни бажарувчи мансабдор шахс томонидан тузилади. Видеоконференцалоқа материаллари баённомага қўшиб қўйилади.

    Тергов ҳаракатининг баённомаси ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга риоя қилинган ҳолда тузилади ва унда жиноят процесси иштирокчилари кўрсатувларининг моҳияти акс эттирилади.

    Видеоконференцалоқа ёзувининг вақти ўтказилган тергов ҳаракатининг аниқ вақтига мос келиши керак. Видеоконференцалоқа жараёнидаги танаффуслар юзасидан изоҳ берилиши ҳамда улар видеоёзувда ва баённомада акс эттирилиши керак.

    Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати баённомаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд, топшириқни бажараётган мансабдор шахс ҳамда тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари томонидан имзоланади. Топшириқни бажараётган мансабдор шахс томонидан тузилган баённома суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга юборилади».

    24.05.2019, 14:00   Изоҳ (0)   16265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қонунчиликда «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

    24.05.2019, 13:49

    «Тонировка» учун жарима миқдори кескин оширилди

    24.05.2019, 13:36

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди (фото)

    24.05.2019, 13:25

    АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Даниэл Розенблюм Тошкентга келди  

    24.05.2019, 12:52

    Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари учта вилоят марказларида сайёр қабуллар ўтказади

    24.05.2019, 12:41

    Сурхондарё вилояти пиллакорлари мамлакатда биринчи бўлиб шартнома режасини ортиғи билан бажарди

    24.05.2019, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.