- Қадимий хатлар
Испан олимлари 240 ёшга тўлган Исо ҳайкалини ўрганганида ичидан 1777 йилда авлиё томонидан ёзилган хатларни топган. Хатларда у меъморнинг суратини чизган, ҳосилнинг унумдор бўлгани ва ичтерлама эпидемияси бошлангани ҳақида айтиб ўтган. Шунингдек, у аҳоли касаллик ўтиб кетишига ишониб, ёмон нарсалар ҳақида ўйламаётганини ҳам таъкидлаган.
2. Роҳиб скелети
Будда ҳайкалини ўрганиш пайтида ноёб ҳодиса юз берган. Унинг ичидан 10-асрда вафот этган роҳибнинг яхши ҳолатда сақланган скелети топилган. Унинг жасади мумиёланган, кейин ибодатхонага жойланган. Бироқ бир неча асрдан кейин скелет мўртлашиб қолган. Шундан кейин у ҳайкалга жойлаштирилган. Олимларнинг фикрига кўра, скелетни энди чиқариб олиш мумкин эмас, чунки у парчаланиб кетади.
3. Қадимги банкнот
Австралияда Хитойдан келтирилган 640 ёшдан ошган Будданинг бюсти кимошди савдосига қўйилганда, ичига яширилган қадимги ноёб банкнот топилган. У 1371 йил чиқарилган бўлиб, пулдан ҳам кўра хатга ўхшарди. Унда қалбаки пулларни кўрган фуқаролар зудлик билан расмийларга мурожаат қилиши кераклиги ёзилган эди.
4. Ҳақиқий тишлар
2014 йил Мексикада Исо тасвири туширилган ёғоч ҳайкал қайта тиклашга топширилди. У ерда эса ҳайкалнинг оғзида ҳақиқий тишлар борлиги аниқланди. Ҳайкалнинг оғзи ёпиқ бўлгани учун ичидаги нарсани кўришни иложи бўлмаган, бу фақат рентген нурлари ёрдамида амалга оширилган. Ривоятларга кўра, 17-18-асрларда бу мамлакатда динга эътиқод қилувчилар ўзининг танасидан қайсидир бир қисмини черковга ташлаб кетиш анъанаси бўлган экан.
5. Тоза олтиндан ясалган Будда ҳайкали
3 метрли Будда ҳайкали 13-14-асрларда ва ҳозирда ҳам Бангкокда жойлашган. 19-асрда уни шаҳарга олиб келишганида, унинг усти сувалган эди. Шунинг учун ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган.
Ҳақиқат эса 1955 йилда ошкор бўлган. Ҳайкал бошқа ибодатхонага олиб келтираётганда тўсатдан тушириб юборилган. Сувоқнинг бир қисми ажралиб тушган, пайдо бўлган манзара эса ҳаммани лол қолдирган.
Маълум бўлишича, шунча пайтдан бери унинг ичида 18 каратли тоза олтин сақланган. 17-асрда бирмингликлар мамлакати ҳудудидан ўтаётганда уни сақлаш учун усти суваб қўйилган бўлган.
Изоҳ (0)