ПСЖ «Лилль» ҳужумчиси Николя Пепени сотиб олиш бўйича ишламоқда. Бу ҳақда журналист Ману Лонжон ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
«Лилль» 23 ёшли ҳужумчини фақатгина 80 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Шу боидан ҳам ПСЖнинг таклифлари кўриб чиқилмаяпти. «Лилль» ҳатто ПСЖ трансферга бирор-бир ўйинчисини қўшган тақдирда ҳам музокаралар олиб бормаслиги маълум қилинган.
Ивуарлик футболчи жорий мавсум Франция чемпионатида 37 та учрашув ўтказиб, 22 та гол урди ва мусобақа тўпурарлари баҳсида Килиан Мбаппедан (32 та гол) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)