2019 йилнинг биринчи чорагида аҳоли даромади ошди, бу ҳақда Олий Мажлисда бўлиб ўтган Халқ Демократик партияси мажлисидаги маълумотга таяниб Sputnik хабар қилади.
«Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, 2019 йилнинг 1-чорагида аҳоли даромади миқдори 64,9 триллион сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 23,1 фоизга кўп. Лекин истеъмол нархларининг ўсишини ҳам ҳисобга олганда, аҳолининг реал даромадлари ўсиши миқдори 8,6 фоизни ташкил қилганини кўриш мумкин», — дейилган хабарда.
Олий Мажлисда кенгашида, шунингдек, давлат бюджетини бажариш, инвестициялар жалб қилиш ва аҳоли фаровонлик даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ундан ташқари сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш миқдори ошгани ҳам қайд этилди.
Изоҳ (0)