«Арсенал» дарвозабони Петр Чех мавсум охирида ўзининг собиқ жамоаси «Челси»га қайтади, деб хабар берди Sky Sports.
Аввалроқ 37 ёшли футболчи жорий йилнинг ёзида ўз фаолиятига якун ясаши тўғрисида маълум қилганди.
Чех «аристократлар» сафига қайтиб, спорт директори лавозими эгаллайди. Клуб 2017 йилнинг ноябрь ойидан бери техник директорсиз ишлаб келаётган эди. Ўшанда Майкл Эменало жамоани тарк этганди.
Чехиялик дарвозабон 2004 йилдан 2015 йилга қадар «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келган. У клуб билан 4 марта Англия чемпиони бўлди ва бир маротаба мамлакат кубоги, 3 бор лига кубогини қўлга киритди. Чех 2012 йилда клубнинг Европа Чемпионлар Лигасида, 2013 йилда эса Европа Лигасида ғолиб бўлишида ўз ҳиссасини қўшди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)