Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4327-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шарахметов Шахрух Шатургунович тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Telegram-каналида хабар берилди.

Фото: Молия вазирлиги

Шарахметов Ш.Ш. 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 1999 йилда Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консултанти лавозимида самарали фаолият кўрстиб келган. Молия – иқтисод соҳасидаги иш стажи 18 йил.

Шарахметов Ш.Ш. ижтимоий соҳа — таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, шунингдек фан соҳалари молиясини яхши тушунадиган, бюджет маблағларини бошқариш ва оқилона фойдаланиш тартиб-қоидаларини, шунингдек давлат бюджет сиёсатининг истиқболдаги устивор вазифаларини чуқур биладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб ҳисобланади.