Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Венесуэла Марказий банки ва мамлакат банк сектори институтлари бошқармаси (SUDEBAN) Visa, MasterCard ва Maestro келишувидан январь охирида воз кечишга қарор қилди ва мамлакатдаги молиявий ташкилотларга мустақил тўлов тизимини яратиш вазифасини топширди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Корреспондент.net»нинг ёзишича, 2019 йилнинг 30 ноябридан ушбу тизимларнинг дебет карталари бўйича, 2020 йилнинг 30 январидан эса кредит карталари бўйича операциялар тўхтатилиши керак эди.

Банкларга ҳам биометрик идентификациядан фойдаланган ҳолда мижозларнинг дебет ва кредит операцияларини қайта ишлаш бўйича «суверен» тизимни ривожлантириш топширилди.

Хабарда айтилишича, буларнинг барчаси регулятор кутаётган Visa ва MasterCard тўлов тизимларининг санкцияларига қарши олдинган чора ҳисобланади. Шу билан бирга, мутахасисслар Венесуэла ўз тўлов тизимини қисқа фурсатларда амалга ошира олмаслигини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар