18 май куни Олмазор тумани прокуратурасидан келиб тушган хабарга кўра, жиноий иш бўйича тергов олиб борилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилади.
Тергов давомида аниқ бўлишича, 2017 йилнинг ёзида 26 ёшли Муҳаммад Б. 25 ёшли Жавлон А.га интернет орқали Forex’да брокерлик билан шуғулланишни таклиф қилган. Ўзининг «ёрдами» эвазига Муҳаммад Б. 12 минг АҚШ доллари олиб, ваъдасига хилоф тарзда пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)