Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлиндан ташриф буюрган тенгқурлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Андижондаги «Соғлом авлод» стадиони мезбонлик қилган учрашув томонларнинг 1:1 ҳисобида дуранг натижаси билан якунланди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни Наманган шаҳрида Берлин футбол ассоциациясининг ёшлар жамоаси (U18) билан яна битта ўртоқлик учрашувида иштирок этади.
«Дарё»га маълум қилинишича, Берлин футбол ассоциацияси 2020 йилнинг май ойида Германияда ўзбекистонлик футболчилар билан ўзаро жавоб ўйинларини ташкил этишга тайёр.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунда Берлин футбол ассоциацияси эркаклар, аёллар ва болалардан ташкил топган 391 та клубни бирлаштирган. Ассоциацияда 1 500 га яқин лицензияга эга мураббий ҳамда 1 200 га яқин ҳакам мавжуд. Ҳар ҳафта Берлинда ассоциация иштирокида 1,5 мингга яқин футбол учрашувлари ташкил этилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)