Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Пойтахтдаги «Ёшлар ижод саройи»да «Registon»ўқув маркази томонидан мунтазам равишда ташкил этилаётган «Эсселар танлови 2019» республика иқтидорли ёшлар кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда танлов ташкилотчилари «Дарё»га хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Республика ва ҳаттоки қўшни мамлакатлар миқёсида ўтказилган танловда 13 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этди. Maxсус белгиланган ва эркин мавзуларда ёзилган минглаб эсселар ўртасида ўтказилган танловнинг 2019 йил якуни бўйича 200 нафар ижодкорларнинг эсселари «Эсселар танлови 2019»нинг ғолиб деб топилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

1-ўрин. Аббос Нуруллаев «Менинг ҳаётим» мавзусида ёзган эссеси учун2-ўрин. Зулфиной Юсупова «Дунёқарашимни ўзгартирган асар» мавзусида ёзган эссеси учун3-ўрин. Динора Собирова «Дунёқарашимни ўзгартирган асар» мавзусида ёзган эссеси учун3-ўрин. Шомаҳмуд Рамазонов «Ватан озодлиги учун курашган кимни ўз қаҳрамоним деб биламан?» мавзусида ёзган эссеси учун тақдирланди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тақдирлаш маросимида Назар Эшонқул, Аҳтамқул Карим, Ориф Тўхташ ва Муҳаммад Исмоил каби ўзбек халқининг суюкли ёзувчи, шоирлари меҳмон бўлди ва совриндорлар суюкли ижодкорлари қўлидан совғаларни қабул қилиб олди.

Таниқли сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандалари Умар Шамсиев, Наргиза Азимова ва Шоҳзамонлар тадбирга байрамона руҳият бахш этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

2 ойга яқин давом этган танловда минглаб эсселар орасидан 283 таси танлаб олиниб «Эсселар тўплами» деб номланган китобда чоп этиладиган бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар