19 май, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 38-турида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Бетис»га мағлуб бўлди (0:2).
Жорий мавсум Мадрид клуби барча мусобақаларни ҳисоблаганда 18 та ўйинда мағлуб бўлди — бу тарихдаги иккинчи энг ёмон натижа ҳисобланади.
Сўнгги бор 1994/95 йилги мавсумда шундай ҳолат кузатилганди.
Маълумот учун, мағлубиятлар сони бўйича антирекорд 1984/85 йилги мавсумда ўрнатилган. Ўшанда клуб 19 та мағлубиятни қабул қилиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» тугалланган мавсум 68 очко тўплаб, Ла Лига жадвалида 3-ўринни эгаллади (21 та ғалаба, 5 та дуранг, 12 та мағлубият).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)