«Челси» аъзоси Эден Азар агентини алмаштирди, деб ёзади AS.
Нашр маълумотига кўра, энди Эден ҳамда Торган Азарларга уларнинг отаси Тьерри агентлик қилади.
Бундан буёғига Тьерри барча музокараларни ўзи олиб боради. Агарда трансферлар амалга ошадиган бўлса, Тьерри ҳам комиссион тўловга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азар тез орада «Реал Мадрид»га ўтиши кутилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)