17 май, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида Андрей Фёдоров қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Вадим Абрамов бошлиқ Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Бунёдкор» билан баҳсга киришди.
Учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди (0:0).
Мазкур ўйиндан сўнг «темирйўлчилар» 18 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган бўлса, «қалдирғочлар» 14 очко билан 3-поғонани банд қилиб турибди.
Суперлига
9-тур баҳси
17 май, жума
«Локомотив»—«Бунёдкор» 0:0
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов, 61), Жамшид Искандаров (Филип Раевац, 80), Ёван Жокич, Арслонмират Омонов (Азизбек Омонов, 46), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 55), Хуршид Ғиёсов (Абдулла Абдуллаев, 79), Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 59)
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов (33), Диёр Туропов (90+1), Суҳроб Иззатов (90+3)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)