Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «ҚР президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва тузатишлар киритишни имзолади. Ушбу қонун билан эндиликда Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Мазкур қонун Жогорку Кенеш томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни қабул қилинган эди.
Қонун ташаббускорлари — Жогорку Кенешнинг депутатлари Курманкул Зулушев ва Исхак Масалиев.
Қонун билан собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан сўнг ёки лавозимидан четлаштирилганда айрим ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шунингдек, янги қонунга мувофиқ собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.
Изоҳ (0)