«Милан» яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар вақтида ёш футболчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
«Россонерилар» «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Стефано Сенси, ҳозирда «Болонья»да ижара асосида тўп сураётган «Ювентус» ҳужумчиси Риккардо Орсолини ва «Ницца» хавбеки Аллан Сен-Максименни ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қиляпти.
Агарда «Милан» Европа Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритадиган бўлса, режалар ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо жамоаси А Серия 36-туридан сўнг 62 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда. 4-ўринда бораётган жамоа эса 65-очко тўплаган.
Маълумот учун, Сенси жорий мавсум мусобақада 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.
Орсолини 33 та ўйинда 7 та голга муаллифлик қилди ва 5 та голли пас берди. Футболчининг трансфер баҳоси 4 миллион еврога тенг.
Сен-Максимен эса Франция чемпионатида 32 та беллашувда рақиб дарвозасини 5 марта ишғол қилди ва 5 та голли узатма берди. Трансфер баҳоси — 25 миллион евро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)