«Реал» сербиялик Лука Йович трансфери бўйича ишларини келаси ҳафта якунлайди, деб ёзмоқда AS.

Фото: Google Images

«Айнтрахт Ф» ҳужумчиси келаси ҳафта «Реал» ўйинчисига айланади. Аввалроқ Мадрид клуби 21 ёшли ҳужумчи учун 60 миллион евро тўлаши кўзда тутилганди.

Қайд этилишича, «Реал» Бундеслигада мавсум якунланишини кутмоқда.

Маълумот учун, «Айнтрахт Ф» 18 май куни сўнгги 34-турда «Бавария» билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Йович жорий мавсум Бундеслигада 31 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. бундан ташқари у Европа Лигасида 14 та беллашувда 10 та голга муаллифлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!